Аввалги сайт     

Жиззахда “Ёшлар – ҳал қилувчи куч” шиори остида давра суҳбати ўтказилди

16 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобиль мактабида ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлари ва мактаб ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшлар – ҳал қилувчи куч” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатида Жиззах МИБ вакили Н.Адилов, Жиззах Олий ҳарбий авиация билим юрти ўқитувчиси О.Маллаева ҳамда 26-30 март кунлари Арманистоннинг  Ереван шаҳридаги  Молте-Мелконян ҳарбий коллежида ўтказилган ҳалқаро Олимпиаданинг чет тили йўналишидаги бахсларда фахрли 3-ўринни эгаллаган 3-босқич курсанти А.Рахимжонов ва 2- босқич курсантлари Л.Рахимов ҳамда Б.Боқижоновлар, шаҳримиздаги, 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Жиззах Педагогика коллежи махсус ҳарбий гуруҳи талабалари, “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Турсунбаев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлим мудири капитан Р.Очилов, автомобиль мактаби бошлиғи ўринбосари  Р.Джумабаевлар иштирок этдилар.

Тадбирни Р.Джумабаев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни давра суҳбати мавзуси ва мақсади билан таништириб, ҳарбий билим юртидан келган курсантларни Арманистоннинг Монте-Мелконян ҳарбий коллежида чет тили бўйича ўтказилаган Ҳалқаро фан  олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллаганлиги билан табриклади ва бугунги кундаги Ватанимиз ёшлари олдида турган улкан вазифа ва талаблар қуйилган бир пайтда, улар нақадар масъулиятли, маънан етук ва жисмонан бақувват бўлишлари зарур эканликлари тўғрисида сўзлади.

Сўнг сўзга вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Турсунбаев чиқди ва Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар, бугунги кунда ёшларимизга давлатимиз раҳбарияти томонидан яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўзлаб, ЖОҲАБЮда ўқиб билим олиб Ҳалқаро  чет тиллар Олимпиадасида 3-ўринни олиб қайтган курсантларни ушбу ютуғи билан самимий табриклади.

Сўнг сўзга Жиззах МИБ вакили Н.Адилов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ислоҳ этилаётган қонунлар тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг сўзга О.Маллаева чиқди ва Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида таҳсил олаётган курсантлар олдида турган вазифалар, уларга қўйилаётган талаблар, ҳақида давра суҳбати иштирокчиларига сўзлаб берди. Ушбу олий билим юртига кириш учун қандай билимларга эга бўлиши қайси фанларни кўпроқ ўқиши кераклиги тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдириди. Айнан билим юртида чет тилларнинг ўқитилиши жуда яхши йўлга қўйилганлиги тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига ўз фикри билан тушунтириб берди.

Сўнг сўзга А.Раҳимжонов чиқиб, ўз ҳаёти, орзу-истаклари, Арманистондаги ютуқларига нималар ёрдам берганлиги, ватанпарварлик туйғуси – бу шунчаки сўз эмаслиги, буни ҳар бир инсон ҳис қилмоғи зарур эканлиги тўғрисида сўзлади ва хозирги кунда ёшлар чет тилларини ўрганишлари, ўз билимларини ҳар томонлама оширишлари зарурлиги тўғрисида сўзлади.

Навбатдаги сўзга Л.Раҳимов чиқиб, Арманистонда бўлиб ўтган ҳалқаро Олимпиаданинг шарт-шароитлари, талаблари ва берилган саволлар, 4-та тур бўйича ўтказилганлиги ва ҳар бир тури инглиз тилида бўлганлиги тўғрисида сўзлади.

Сўнг навбатдаги сўзни Р.Очилов давом эттириб, Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаганда улар нақадар билимга интилишлари, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб, ўзларини ҳар томонлама бақувват ва чиниққан бўлишларига ҳаракат қилишлари тўғрисида айтиб  барча йиғилган ёшларга бир бири билан иттифоқ бўлиб, доим тажриба алмашиб, мулоқотда бўлишлари тўғрисида сўзлади.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Жиззах Педагогика коллежи махсус ҳарбий гуруҳи талабаси Аббос Жўрабоев, Жиззах шаҳар 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Сарвар Михлибоев, мактаб 1-гуруҳ ҳарбий хизматга чақирилувчиси Ф.Турсунмуродов ва 2-гуруҳ ҳарбий хизматга чақирилувчиси Ш.Эшмирзаевлар савол-жавобларда фаол иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree