Аввалги сайт     

Тошкент шаҳрида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг туман босқичларига старт берилди

16 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Чилонзор Ўқув спорт техника клубида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақада Чилонзор туманида жойлашган 12 та касб-ҳунар коллежи ва 3 та лицей ўқувчиларидан ташкил топган шунқорлар жамоалари ўзаро беллашди.

 

Мазкур тадбирда  “Ватанпарвар” ташкилоти Чилонзор ЎСТК раҳбарияти, Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўлими чақирувга қадар ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи ва коллеж ҳарбий раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Чилонзор ЎСТК бошлиғининг ўринбосари А.Саламов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга ташкилот фаолияти, унда ёшларга яратилган имкониятларга қисқача тўхталиб, барча иштирокчиларга омад тилади. Ташкилотнинг спорт мураббийи С.Гнеденко ўқ отиш спорти қоидалари, техника хавфсизлигини тушунтириб ўтган сўнг мусобақаларга старт берилди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.  

Тадбирдан асосий мақсад, фарзандлар қалбида ватанпарварлик, мардлик, жасорат туйғуларини шакллантириш, уларни миллий истиқлол мафкураси руҳида камол топтиришдек устувор вазифаларга кўмаклашишдан иборатдир.

Мамлакатимизда ёшларни спортга кенг жалб этиш, жисмонан ва ҳар томонлама камол топган баркамол авлодни миллий, умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини, ушбу мақсадларни ҳаётга тадбиқ этиш, қолаверса, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ишларини яхшилаш, энг муҳими, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда туман, минтақа ва Республика миқёсда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасини пухта тайёргарлик ва юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказишда кўплаб ташкилотлар қаторида “Ватанпарвар” ташкилоти ҳам ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree