Аввалги сайт     

Ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича Навоий вилоят Кубоги ўтказилди

13 April 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган “Спортнинг техник ва амалий спорт турлари бўйича 2018 йилга мўлжалланган календар режаси”га асосан тизимдаги ўқув спорт техника клубларининг спортчи жамоалари ўртасида Зарафшон шаҳар ўқув спорт техника клубининг ўқ отиш мажмсуасида ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича вилоят Кубоги 2-босқич мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақа Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ва натижалар қуйидагича белгиланди.

ВП.2 – машқида (ўғил болалар ўртасида)

1-ўрин Болтаев Жасур;

2-ўрин Саидов Жамшид;

3-ўрин Чориев Оғабек.

ВП.2 – машқида (қизлар ўртасида  ўртасида)

1-ўрин Аминжонова Малика;

2-ўрин Одилова Дилафрўз;

3-ўрин Сувонқулова Саида.

ВП.1 – машқида (ўғил болалар ўртасида)

1-ўрин Муҳамадиев Бегзод;

2-ўрин Амундуллаев Илхом;

3-ўрин Раҳимов Ҳамид.

ВП.1 – машқида (қизлар ўртасида  ўртасида)

1-ўрин Искандарова Юлдуз;

2-ўрин Инатуллаева Мехрангиз;

3-ўрин Юлдашева Фарангиз.

Умумжамоа ҳисобида

1-ўрин Зарафшон шаҳар ЎСТК жамоаси;

2-ўрин Қизилтепа туман ЎСТК жамоаси;

3-ўрин Навбаҳор туман ЎСТК жамоаси эгаллади.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимини “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши етакчи мутахассиси  Қ.Шамсиев олиб борди. Табрик учун сўз ташкилотнинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Ахмедовга берилди. Ҳ.Ахмедов ғолиб бўлган спортчилар ва жамоаларни ҳамда иштирокчиларни самимий муборакбод этиб, келгусида спортнинг ушбу тури бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлишига ишонч билдирди.

Шундан сўнг мусобақа директори А.Боймуродовга сўз берилди. У мусобақа иштирокчиларига мусобақа натижаларини эълон қилди. Шу ўринда ғолиб бўлган спортчилар ва жамоаларга ташкилотининг Навоий аилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Мусобақага 90 нафарга яқин уюшмаган ёшлар томошобин сифатида жалб этилди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree