Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти ҳудудий кенгаш раис ўринбосарларининг малакаси оширилди

13 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раисларининг ҳарбий-техник таёргарлик ишлари бўйича ўринбосарлари ва ўқув муассасалари бошлиқлари иштирокида жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари Марказий кенгаш қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида ўқув-услубий йиғин ўтказилди.

 

Ўқув-услубий йиғинни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятини етказиш, “Ватанпарвар” ташкилоти Уставида белгиланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, ташкилот тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун ҳарбий-техник мутахассисликлар тайёрлаш бўйича белгиланган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Тадбир давомида “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Н.Мулабаев, раис ўринбосарлари М.Умаров, Т.Якубов ва Ш.Мўминжоновларнинг маърузалари, шунингдек, ўқув-услубий йиғин режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штабининг Ташкилий сафарбарлик бошқармаси масъул ходими Р.Дусовнинг тақдим этилган маърузалари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун ҳарбий-техник мутахассисликлар тайёрловчи ўқув муассасалар фаолиятига оид маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш, оммалаштириш, ўқув муассасалари молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнига инновацион техналогиялар жорий этиш масалалари юзасидан ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ўқув давомида олинган назарий билимларни амалий машғулотлари Тошкент вилоятида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги Янгийўл автомобиль мактаби, ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Мирзо Улуғбек туман Ўқув спорт техника клубида ўтказилди. Тингловчилар ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ўқув ва амалиёт хоналари, кўргазмали ўқув қуроллари ва ўқув режалари билан яқиндан танишишди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

- Бундай семинар кўринишидаги ўқув-услубий йиғинлар ташкилот тизимидаги ходимлар малакасини янада оширишга хизмат қилади, дейди Марказий кенгаш раиси ўринбосари М.Умаров.

Тадбирнинг сўнги куни иштирокчиларни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовар жойлари ва музейларига ташрифи ташкил этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree