Аввалги сайт     

“Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак”

12 April 2018

Наманган вилоят Адлия бошқармаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Намангаш вилоят кенгаши томонидан 2018 йилнинг 9-10 апрель кунлари “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остида аҳолининг хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия сайли” шаклидаги хуқуқий тарғибот бўйича маънавий-маърифий тадбир Мингбулоқ туманидаги Маданият ва истироҳат боғи ва Марказий ўйингоҳда ўтказилди.

 

Тадбир Наманган вилоят Адлия бошқармасининг Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолининг хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини янада юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган хуқуқий тарғибот ва маърифат тадбирларини сифатини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Наманган вилояти ҳокимининг фармойиши ва чора-тадбирлар режасига асосан, Наманган вилояти ҳокимлиги, Хуқуқни мухофаза қилиш органлари, Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши, Маданият ишлари бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими,  Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Олий ўқув юртлари ва бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда маънавий-маърифий тадбир юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.

Дастлаб тадбирда ўзбек эстрада юлдузлари томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилотининг “Багги”, “Мотоцикл”, “Картинг”, спорт техникалари, “Триатлон”, “Авиамодел”, “Кемамодел”, “Хонамодел”, “Ракетамодел”, “Пневматик милтиқлар ва топпончалар”ни  кўргазмаси, ракета ва самолётларни учирилиши ва спортчиларни чиқишлари намойиш этилди ҳамда томошабинлар, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан олқишлар билан қутланди. Тадбирда 10 500 нафардан зиёд томошабинларни иштироки таъминланди.  

Тадбирни очилиш маросимида Мингбулоқ туман ҳокими Тоҳиржон Рапиқов, Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, хуқукни мухофаза килиш органлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree