Аввалги сайт     

“Биз Амир Темур авлодларимиз”

12 April 2018

Жиззах вилоят автомобиль мактаби маънавият залида ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ва мактаб ходимлари иштирокида Буюк саркарда Сохибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишланган “Биз Амир Темур авлодларимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Турсунбаев вилоят Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси А.Махамматов вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассиси Б.Пўлатовалар иштирок этди.

Давра суҳбатини “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах автомобиль мактаби бошлиғи ўринбосари Р.Джумабаев олиб борди. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги юртимиз бўйлаб жойларда кенг нишонланаётганлиги ва сохибқирон Амир Темур ҳаёти унинг босиб ўтган йўли, ҳарбий юришлари, амалга оширган бунёдкорлик ишлари тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига ўз фикрини билдириб ўтди.

Навбатдаги сўзни вилояти кенгаши раисининг ўринбосари  Ш.Турсунбаевга берди. Вилоят кенгаши кенгаши раисининг ўринбосари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти унинг мақсад ва вазифалари ҳақида давра суҳбати қатнашчиларига маълумот бериб ўтди. Амир Темур тўғрисидаги асарлар ва тарихий маълумотларга асослангани ҳолда маъруза қилди.  

Тадбирни вилоят, вилоят Маънавият ва  маърифат маркази мутахассиси А.Махамматов давом эттириб, Амир Темур даврида Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва илм-фан жуда яхши ривожланганлигини таъкидлади. Ҳозирги кунда ёшлар онгига кириб келаётган оммавий маданиятнинг мутлақо бизнинг тарбиямизга зид эканлиги, буни ўсиб келаётган ёшлар тўғри тушуниши зарурлиги уни фарқига бориш кераклиги юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Навбатдаги сўзни вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассиси Б.Пўлатова давом эттириб буюк соҳибқирон Амир Темур 1336 йил Шахрисабзнинг  Ҳужаилғор қишлоғи ҳозирги Яккабоғ туманида туғилгани, Амир Темур ҳақиқий саркарда адолатли давлат арбоби ҳам бўлиб, ўз ёнига фозилу-уламоларни олимларни, шоирларни, қурувчиларни жамлаб жуда катта ўзгариш ва бунёдкорлик ишларига асос солганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, Самарқанд шаҳрини ўз даврида пойтахт деб эълон қилди. Шаҳарда кўплаб тарихий мақбаралар ва мадрасалар қурдириб давлатни ривожида илмга ҳам катта эътибор берди. Б.Пўлатова Амир Темур ёзиб қолдирган  ҳикматли ўгитлари ҳақида, шоир Минхожиддин Мирзонинг Амир Темур ҳақида ёзган шеърларидан  тадбир иштирокчиларига ўқиб бериб даврага ўзгача файз киритди.  

Тадбир якунида Ижтимоий сиёсий тайёргарлик фани ўқитувчиси Наргиза Хотамова ёшларга Амир Темур даври унинг ҳаёти ва ҳарбий юришлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб, “Куч адолатдадир” тамойилига таяниб ишлгани унинг энг катта ютуқларидан бири эканлиги тўғрисида тушунча бериб ўтди.

Давра суҳбати якунида  вилоят ахборот кутубхона маркази томонидан олиб келинган кўчма кутубхона намойиши бўлиб ўтди. Давра суҳбати самимий ва кўтаринки руҳда ўтди, курсантлар ўзларини  қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича жавоб олди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree