Аввалги сайт     

Чимбойда “Варрак учириш” мусобақаси ташкил этилди

11 April 2018

Чимбой тумани “Баркамол авлод” маркази ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой туман кенгаши томонидан тумандаги вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини қизикарли ўтказиш максадида туман мактаблари ва “Баркамол авлод” маркази ўқувчилари иштирокида “Варрак учириш” мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақага “Баркамол авлод” маркази бошлиғи ўринбосари Г.Шамшетова, методисти П.Алланиязова, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими бошлиғи Д.Торемуратова, мактаб директор ва ўринбосарлари, “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой ЎСТК бошлиғи ўринбосарлари К.Шамуратов, Д.Ешмуратов, спорт тренери А.Хожалепесов ҳамда 65 нафар ўқувчи катнашди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўринни Баркамол авлод маркази ўқувчилари,

2-ўринни 39-мактаб ўқувчилари,

3-ўринни 44-мактаб ўқувчилари эгаллади.

Ғолиб ва фоал иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой туман кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан такдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree