Аввалги сайт     

Хотин-қизлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

11 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Навоий автомобиль мактабида оммавий касб ходимларини таёрлаш ўқув гуруҳларда таҳсил олаётган хотин-қизлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад қизларни спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳисобланади.  

Пневматик қуролдан  ўқ отиш спорт мусобақаси Халқаро қоида ва Низом бўйича кўтаринки рухда ўтказилди.    

Мусобақанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимлари “Ватанпарвар”  ташкилоти Навойи вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида ўтказилди.

Мусобақада Навоий автомобиль мактаби ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар  ва Навоий автомобиль мактаби ишчи ходимлари иштирок этдилар. Мусобақа иштирокчилари Ҳакамлар ҳайъати томонидан бахоланиб борилди. Ғолиблар икки гуруҳга бўлинган ҳолда аниқланди:

Навоий автомобиль мактаби гуруҳларидаги ўқувчилар ўртасида:

1-ўрин Эргашева Дилшода;

2-ўрин Саидова Нигора;

3-ўрин Хусенова Муниса.

Навоий автомобиль мактаби ишчи ходимлари ўртасида:

1-ўрин Қурбонова Райхон; 

2-ўрин Эргашева Хилола;

3-ўрин Гулямова Рано.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган спортчилар биринчи, иккинчи ва учинчи даражали диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.     

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree