Аввалги сайт     

Самарқандда Соҳибқирон таваллуди кенг нишонланди

11 April 2018

Самарқанд тарихга ўзининг олим-у шоирлари, шоҳ-у саркардалари билан ном таратган, ислом олами мутафаккирлари Мотрудий ва Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас замин сифатида кирган. Амир Темур ҳам ана шундай буюк зотлардан биридир.

 

Бугун ҳам Самарқанд ёшлари ўз аждодларини ёд этиб, уларга муносиб давомчи бўлишни ўзларига энг эзгу мақсад қилишган.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур салтанати пойтахти Самарқандда соҳибқирон таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланди.

Эрта тонгданоқ Самарқанд шаҳри марказидаги Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига вилоятдаги олий ўқув юртлари, вилоят ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассаса ходимлари иштирокида гул қўйиш маросими ташкил этилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши ходимлари ҳам иштирок этди. Тадбир давомида буюк саркарда шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб алоҳида дастур асосида ташкил этилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree