Аввалги сайт     

Наманган “Ёзги биатлон” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси старт олди

10 April 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ва оммавий жисмоний тадбирлари календарь режасига асосан “Ёзги биатлон” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизида  ўтказилди.

 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Ш.Моминджанов, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Наманган вилояти бўлими директори А.Мамадумаров, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Наманган вилоятидаги вакили Ш.Қорабоев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, республикамиз вилоятларидан келган 109 нафар спортчилар, Ҳакамлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мусобақанинг очилиш маросими давомида Маданият бошқармасининг жамоалари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Наманган вилоят бўлими спортчилари,  Наманган санъат коллежидаги бошланғич “Ватанпарвар” ташкилотининг фаоллари томонидан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.     

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

                       Спринт югуриш машқида /аёллар, ўсмир қизлар ўртасида /

I ўрин – Фозилова Лазиза. 2000 йил Фарғона  вилояти;   

II ўрин – Сагатова Мадина. 2001 йил Самарқанд  вилояти;   

III  ўрин – Чориева Севара. 2000 йил Самарқанд вилояти.   

Спринт югуриш машқида  /ўсмирлар, эркаклар ўртасида /

I ўрин – Сластён Виталий. 1997 йил Сурхондарё вилояти;   

II ўрин – Беков Бекзод. 2001 йил Тошкент вилояти;   

III ўрин – Қурбоналиев Дониёр. 1991 йил Наманган  вилояти.   

                  Пасьют югуриш машқида /аёллар, ўсмир қизлар ўртасида /

I ўрин – Қўчқарова Тамила. 1992 йил Наманган вилояти;   

II ўрин – Сагатова Мадина. 2001 йил Самарқанд вилояти;   

III ўрин – Фозилова Лазиза. 2000 йил Фарғона вилояти.   

Пасьют югуриш машқида /ўсмирлар, эркаклар ўртасида /

I ўрин – Сластён  Виталий. 1997 йил Сурхондарё вилояти;   

II ўрин – Мамасолиев Музаффар. 1997 йил Фарғона вилояти;   

III ўрин – Қурбоналиев Дониёр. 1991 йил Наманган вилояти.   

Индувидиалная югуриш машқида /аёллар,  ўсмир қизлар ўртасида /

I ўрин – Сагатова Мадина. 2001 йил Самарқанд вилояти;   

II ўрин – Жўраева Адолат. 2000 йил Наманган вилояти;

III ўрин Қўчқарова Тамила. 1992 йил Наманган вилояти.   

Индувидиалная югуриш машқида  /ўсмирлар,  эркаклар ўртасида /

 

I ўрин – Маҳмудов Шаҳзод. 2000 йил Қашқадарё вилояти;   

II ўрин – Мамасолиев  Музаффар. 1997 йил Фарғона вилояти;   

III ўрин – Беков Бекзод. 2001 йил Тошкент вилояти.   

           Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида:

I ўрин  Наманган вилояти  жамоаси

II ўрин Тошкент вилояти  жамоаси

III ўрин Самарқанд вилояти жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори ўринбосари – мусобақа Бош ҳаками, миллий тоифадаги ҳакам  Шавкат Исматуллаев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши  раиси Аҳмаджон Алаходжаев, тизимдаги ташкилотларнинг Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг фахрий ёрлиқлари Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree