Аввалги сайт     

Ёшлар иштирокида тарғибот акцияси ўтказилди

10 April 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Учтепа ўқув спорт техника клубида Учтепа туман Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ҳудуддаги умумтаълим мактабларидаги уюшмаган ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб қилиш бўйича тарғибот акция ўтказилди.

 

Тадбир Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида 2018 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг 10 бандига биноан ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Акцияда тумандаги 14 ва 38-сонли умумтаълим мактабларининг 35 нафардан зиёд тарбияси оғир ва мактаб ички рўйхатида турувчи ўқувчиларига ташкилотдаги мавжуд пневматик милтиқдан “Ўқ отиш”, “Ёзги биатлон” ва “Авиамодель” тўгаракларининг фаолияти атрофлича таништирилди ҳамда спортчи ёшлар томонидан кўргазмалар, маҳорат дарслари ўтказилди.

Шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти оммавий касб ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларининг иш фаолияти, ўқув синфлари ва ўқув автомобилларида маҳорат машғулотлари амалий ҳайдашни ўргатувчи йўриқчилар томонидан кўрсатиб берилди.

Ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти тўғрисидаги фото альбом ва видео роликлар намойиши ташкил этилди. Ёшларнинг “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти бўйича умумий тушунчага эга бўлишлари бир бир қаторда, улар ташкилот тизимида фаолият юритаётган спорт тўгаракларида қатнашиш истагини билдириб, миннатдорчилик билдирдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree