Аввалги сайт     

Хоразмлик ёзги биатлон усталари ўз шижоатини намоён этди

10 April 2018

Урганч бирлашган техника мактабининг машғулотлар базасида ёзги биатлон бўйича ёшлар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан уюштирилган мазкур мусобақада тизимдаги барча ўқув муассасалари ва ўқув спорт техника клубларининг ёш ёзги биатлончилари иштирок этди. Якуний сарҳисобларга кўра, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

Қизлар

1-ўрин Зарнигор Умрбекова (Шовот тумани ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Ирода Отаназарова (Урганч тумани ЎСТК жамоаси);

3-ўрин Маҳлиё Худойберганова (Урганч БТМ жамоаси).

Ўғиллар

1-ўрин Жалолбек Зарипов (Янгибозор тумани ЎСТК жамоаси);

2-ўрин Одамбой Раҳимов (Қўшкўпир тумани ЎСТК жамоаси);

3-ўрин Миржалол Кенжаев (Хонқа тумани ЎСТК жамоаси).

Умумжамоа ҳисобида

1-ўрин Шовот тумани ЎСТК жамоаси;

2-ўрин Янгибозор тумани ЎСТК жамоаси;

3-ўрин Қўшкўпир тумани ЎСТК жамоаси.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари - вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори О.Ибрагимов ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчиларни қутлаб тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree