Мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ва Учқудуқ туман ҳокимлиги, Учқудуқ туман МҲХ бўлими, Учқудуқ туман прокуротураси, Учқудуқ туман Ички ишлар бўлими, Учқудуқ туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Учқудуқ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-хунар коллежи билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирда 25-нафар иштирокчи ва 80-нафар томошабин иштирок этди.
Мусобақани “Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ЎСТК бошлиғи Ш.Шукуров очиб берди ва тадбир иштирокчиларга шартларни эълон қилиб, жамоаларга омад тилаб сўзни Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоевга берди.
Тадбирда 5 та жамоа иштирок этди ва жамоалар арқон тортиш, тош кўтариш, ҳаво милтиғидан ўқ отиш шартарида беллашдилар. Тош кўтариш бўйича Учқудуқ туман прокуротурасидан Ш.Бобоев, Ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича Учқудуқ туман ички- ишлар бўлимидан А.Пардаевлар фахирли биринчи ўринни эгаллади. Арқон тортиш бўйича Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа шартлари буйича биринчи ўринни Учқудуқ туман Ички ишлар бўлими, иккинчи ўринни Учқудуқ туман прокуротураси ва учинчи ўринни Учқудуқ туман ҳокимлиги эгаллади.
Мусобақа натижалари буйича ғолиблар Учқудуқ туман “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан номинациялар бўйича эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар.