Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари ва Ёшлар иттифоқи Ургут тумани кенгаши раиси Ғ.Жабборов сўзга чиқиб Ватанимиз ҳимоячиларини байрам қутлашиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлар, янги мудофаа доктиринаси тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, мазкур чегара ҳудудда ҳарбий хизматчиларнинг ҳам оилалари истиқомат қилади. Энг сўнгида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига совғалар ва ўқув қуроллари тақдим этилди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларучун туман маданият бўлими томонидан концерт дастури ташкил этилди.