Аввалги сайт     

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов – буюк давлат арбоби

26 January 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Жиззах автомобиль мактабида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда вилоят кенгаши ва автомобиль мактаби таркиби жами 100 нафар ходимлар ва курсантлар ҳамда Жиззах вилоят Марказий кутубхонаси масъул ходими Пўлатова Бахринсо ва шоира Риззаева Махфиратлар қатнашди.

Тадбирни мактаб бошлиғининг ўринбосари Р.Джумабаев олиб борди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан тадбир бошланди. Сўнг сўзни “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Турсунбаевга берди. Раис ўринбосари буюк сиёсатчи ва давлат арбоби И.Каримовнинг босиб ўтган ҳаёти ҳақида маъруза ўқиди. И.Кармовнинг мустақиллик йилларида амалга оширган улкан ишлари, эришган  ютуқларини ўз маърузасида аниқ мисоллар билан сўзлаб берди.

Шундан сўнг ҳамкор ташкилот вакилларидан Жиззах вилоят Марказий кутубхона бўлим бошлиғи Бахтинсо Пўлатова И.А.Кармовнинг мустақиллик йилларида  ёзган  китоблари ҳақида маъруза қилди ва И.А.Кармовнинг ҳаёти ижоди ҳақида  кўргазмали кинолавҳалар намойиш этилди. Тадбир якунида кутубхона томонидан олиб келинган  Биринчи Президентимиз  И.А.Каримов асарлари кўргазма намойиши бўлиб ўтди.

Сўзни шоира Махфират Ризаева Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўзи ёзган шерларидан тадбир иштирокчиларига ўқиб берди.  Тадбир жуда мазмунли тарзда ўтди.       

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree