Аввалги сайт     

Наманганда “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди

25 January 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг Фахрийлар бўйича кенгаши, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

 

Тадбирда Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг “Фахрийлар бўйича кенгаши” раиси истеъфодаги полковник Х.Хидиров, “Фахрийлар бўйича кенгаши” раисининг ўринбосари захирадаги подполковник А.Турғунов, Меҳнат фахрийси А.Ҳакимов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари А.Болтабоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши бўлим мудири М.Ахралова, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси А.Алоходжаевлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида ташриф буюрган меҳмонлардан Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг “Фахрийлар бўйича кенгаши” раиси истефодаги полковник Х.Хидиров сўз олиб, Қуролли Кучларнинг ташкил топганлиги, шонли тарихи, бугунги замонавий профессионал армиямиздаги ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёзлар, хизмат уйлари ҳамда “Ватан ҳимоячилари” куни байрам сифатида нишонланаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир сўнгида чақирилувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари жавоблар олишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини ҳамда чақирилувчи ёшлар номидан рахматлар изхор этди. Уч авлод учрашувида Наманган автомобиль мактабида тахсил олаётган 125 нафар чақирилувчилар ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree