Аввалги сайт     

Ёшлар иштирокида 10 км масофага югуриш марафони бўлиб ўтди

25 Январь 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳрида ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида 10 км масофага югуриш спорт марафони ўтказилди.

 

Марафонда 150 нафар ҳарбий хизматчилар, 100 нафар олий таълим муассасалари талабалари, 100 нафар коллеж ўқувчилари, 70 нафар болалар, шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабининг 100 нафар чақирилувчилари ва спортчилари иштирок этишди.

Марафон якунига кўра натижалар қуйидагича белгиланди:

Ҳарбий хизматчилар ўртасида:

1-ўринни А.Хамроев,

2-ўринни Б.Жўрақулов,

3-ўринни А.Тўхтаев.

Фуқаролар ўртасида:

1-ўринни Ш.Давлатов,

2-ўринни Е.Фадиеев,

3-ўринни В.Сластён.

Ёши катта аёллар ўртасида:

1-ўринни А.Журакулова,

2-ўринни М.Муродова,

3-ўринни О.Алиқулова.

Ёш қизлар ўртасида:

1-ўринни М.Жўраева,

2-ўринни Р.Абдусаломова,

3-ўринни Р.Янгибоевалар эгаллашди.

Ғолибларга Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree