Аввалги сайт     

Зафарободлик ёшлар иштирокида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди

24 Январь 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан Зафаробод маиший касб-ҳунар коллежида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Зафаробод Ўқув спорт техника клуби бошлиқ ўринбосари  Ш.Хўжамқулов, Мудофаа ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ш.Каримов, ҳарбий қисмдан майор Х.Каримов, капитан М.Машраббоев, Мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи  Д.Бобоев, Ўзбекистон Ёшлар итфоқи Зафаробод туман  кенгаши бош мутахасиси М.Юсафов, Зафаробод 1-умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари Р.Бахтибоев, Зафаробод тумани хокимлиги манавий ва маърифий ишлар бўйича туман  хокими ёрдамчиси  С.Иноятова ва коллеж ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир доирасида майор Х.Каримов ва ҳарбий қисм хизматчиси капитан М.Машраббоевлар коллеж ўқувчиларини кўргазма қуролари билан таништирди. Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполконик Каримов Шухрат сўзга чиқиб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” тадбири ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақирув ёшдаги йигитларни соғлом ва жисмонан тетик бўлишлари шартлигини такидлаб ўтди.

Зафаробод Ўқув-спорт техника клуби унитар корхонаси Ўқув ишлари  бошлиқ бўйича ўринбосари Хўжамқулов Шерзод тадбирда ташкилотимизнинг ўқув кўргазмали қуланмалар билан қатнашди ва талабаларга ташкилотимиз тўғирисида тўшинча бериб ўтди. 

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree