Аввалги сайт     

Урганчда спортнинг ўқ отиш тури бўйича мусобақа ташкил этилди

23 January 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ташаббуси билан ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

Урганч бирлашган техника мактабининг ўқ отиш тирида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида уюштирилган мазкур мусобақада воҳанинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 17 та жамоанинг 70 нафарга  яқин спортчиси иштирок этди.

Бинобарин, пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилигининг қизлар баҳсида Урганч шаҳридан Бекпошша Отабоева, ўғил болалар орасида Урганч туманидан Беҳзод Рўзметовлар биринчи ўринни эгаллашди. Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси Зуҳра Эгамберганова ва хивалик Вали Ҳурматовлар эса пневматик тўппончадан ўқ отиш машқини бажаришда ғолиб чиқишди. Шунингдек, Урганч шаҳридан Ислом Фаёзов, Урганч туманидан Шаҳноза Машарипова, Мақсуда Керимова, Самандар Самандаров, Боғот туманидан Озода Сапарбоева, Шовот туманидан Абдураҳмон Саъдуллаев, Урганч бирлашган техника мактабидан Мардона Игамбердиева, Адбулазиз Эгамбердиевлар совриндорлар қаторидан жой олишди.

 Умумжамоа ҳисобида Урганч туманининг ёш мерганлари зафар қучишди. Урганч шаҳри вакиллари иккинчи, Шовот тумани спортчилари учинчи ўрин соҳибига айланишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими байрамона тарзда ўтказилди. Тадбирда қатнашган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Б. Мурзаев, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори О. Ибрагимовлар сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан қизғин қутлаб, ғолиб ва совриндор спортчиларни тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлашди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree