Аввалги сайт     

Андижонда югуриш марафони ўтказилди

23 January 2018

Андижон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Мудофаа ишлар бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши, Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят бўлими, Андижон Касаба уюшмалари федерацияси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда Андижон шаҳрида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида югуриш марафони ўтказилди.

 

Ўтказилган марафонда Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар хизматчилари, “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасалар тингловчилари, вилоятдаги таълим муассасалари талаба ва ўқувчи ёшлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Марафонининг якуний тақдирлаш қисми Андижон шаҳридаги Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўтказилиб, якуний натижаларга кўра Андижон бирлашган техника мактаби чақирилувчиси Н.Мамсидиков фахрли 1-ўринни, Андижон бирлашган техника мактаби чақирилувчиси Х.Қаюмов фахрли 2-ўринни, Андижон бирлашган техника мактаби чақирилувчиси Т.Шодмонов фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Марафон ғолиблари Андижон вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ажратилган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree