Аввалги сайт     

Сурхондарёда ёш мергарлар беллашуви бўлиб ўтди

22 Январь 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида спортнинг “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” тури бўйича Термиз шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 65 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

 

Мусобақа якунида шахсий биринчиликда қизлар ўртасида 1 ўринни 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жавлонова Нилуфар, 2 ўринни 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ғаниева Сайёра, 3 ўринни 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Даронина Викториялар эгаллашиб, ўғил болалар ўртасида эса, 1 ўринни 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жумаев Аслиддин, 2 ўринни 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Суюнов Жалол, 3 ўринни 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Ходжақулов Сардорлар қўлга киритишди.   

Умумжамоа ҳисобида 1 ўринни 14-сонли, 2 ўринни 7-сонли, 3 ўринни 12-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг жамоалари эгаллашди.

Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг дипломлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree