Аввалги сайт     

“Пневматик милтиқдан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

22 Январь 2018

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Чилонзор ўқув спорт техника клубида Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган пневматик спорт қуролларидан ўқ отиш спорти билан шуғуланнаётган 18 ёш ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида спорт техникаларининг кўргазмалари намойиш этилди.

 

Тадбирни Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти раиси ўринбосари У.Джўраев очиб берди. Мусобақанинг тантанали очилиш тадбирида сўзга чиққан Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармасининг масъул ходими М.Усмонов тадбир иштирокичиларини байрам билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади. “Ниҳол” мукофоти совриндори, “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик-танлови ғолиби Бунёдбек Сиддиқовнинг Ватан ва мардлик мавзуларидаги қўшиқлари тадбирга янада кўтаринки руҳ ва завқ бағишлади. Сергели тумани 598-сонли мактабгача таълим муассасасидан таклиф этилган тарбияланувчи болаларнинг саф тортиб юриши, саф қўшиғини маром билан куйлашлари, улардаги ватанпарварлик хисси уларнинг болалик чоғларидан шаклланиб бораётгани яққол намоён бўлиши, тадбир иштирокчиларида катта тассурот қолдирди.

“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича ўтказилган мусобақада қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар деб топилдилар:

 Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги    “ ВП-2”  машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Зубайдуллаев Шохбоз. (“TEXPOGRESSPORT”)

2-ўрин   Силаев Дмитрий.           (Республика олий спорт махорат мактаби)

3-ўрин   Никитин Илия.               (“Чилонзор ЎСТК” УК) 

   Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ВП-2” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Давидова Александра. (“Чилонзор ЎСТК” УК)

2-ўрин  Ризаева Дилсўз.            (“Миробод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Носирова Фотима.        (“Миробод ЎСТК” УК-2)

Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Махамаджанов Дониёр   (“TEXPOGRESSPORT”-1)    

2-ўрин   Никитин Вениамин        (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Обиджонов Ильхом        (“TEXPOGRESSPORT”-2)      

           Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ПП-1” машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Ким Юля (Республика олий спорт махорат мактаби)

2-ўрин   Межевников Ангелина (Республика олий спорт махорат мактаби)

3-ўрин  Азаматова Ирода  (“Миробод ЎСТК” УК-2)

 

Жамоавий натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Чилонзор Ўқув спорт техника клуби-1   

2-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби-1   

3-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби-2

Мусобақа қизғин ва дўстона руҳда ўтди. Мусобақалар натижалари бўйича ғолиб чиққан спортчи ёшларга “Ватанпарвар”  ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree