Аввалги сайт     

“Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!”

19 Январь 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг йигирма олти йиллиги ҳамда 14-январь “Ватан химоячилари” куни муносабати билан “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида Чимбой тумани Қурлиш ва сервис коллежида тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чимбой тумани кенгаши раиси Р.Жумамуратов, туман Мудофаа бўлими бошлиғи З.Базарбаев, “Ватанпарвар” ташкилоти Чимбой ўқув спорт техника клуби бошлиғи ўринбосари  К.Шамуратов, коллеж директори ўринбосари Р.Ажимуратова, коллеж  ўқитувчи ва ўқитувчилари жами 200 га яқин ёшлар қатнашди.

Тадбир давомида туман Мудофаа бўлими бошлиғи З.Базарбаев “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” мавзусидаги маърузани ёшларга тақдим этди.

Тадбир сўнгида ёшлар тадбир иштирокчиларидан ўзларни қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree