Аввалги сайт     

“Ватан фидойи фарзандларини унутмайди”

17 Январь 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати билан ўз хизмат бурчини бажариш чоғида қахрамонларча халок бўлган, Ватани учун жонини фидо қилган ҳарбийлар хонодонига ташриф буюрилди ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

 

Жумладан, Ватани учун жонини фидо қилган Юнусжон Охунов хонадонида, Хайриддин Холбоевнинг хонадонида, Қахрамонжон Мадолимов ҳонадонида ҳамда Дилшодбек Асановлар хонадонида байрам тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, Бобуржон Ғаниев хотирасига бағишлаб Марғилон шаҳар Маданият уйида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда туман ва шаҳар ҳокимлари, Мудофаа ишлар бошқармаси ва бўлимлари, ҳарбий қисмлар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мактаб ва коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши раиси в.в.б М.Мирзаев иштирок этиб, марҳумларнинг оила аъзоларини ва яқинларини байрам муносабати билан қизғин табриклади.

Ўтказилган тадбирда ташкилот томонидан ажратилган эсдалик совғалари ва байрам табрикномалари уларнинг оила аъзоларига топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree