Аввалги сайт     

“Миллий армиям – менинг ғурурим”

12 January 2018

Навоий шаҳар “Ёшлик” спорт ўйингоҳида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида 14 январь - “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Миллий армиям – менинг ғурурим” шиори остида  ҳарбий фестиваль бўлиб ўтди.

Фестиваль аввалида ёшлар иштирокида марафон ташкил этилди.  Марафонда ўйингоҳ атрофи Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг автомобиллари ва спортнинг техник ва амалий турларига оид техникалари, вилоят Ҳунармандлар уюшмаси усталарининг амалий санъат асарлари кўргазмаси, вилоят бадиий академиясининг рассом ва ҳайкалтарошлари асарлари кўргазмаси билан безатилди.

Ҳарбий фестивални очиб бериш учун сўз Марказий ҳарбий округ қўшинлар қўмондони ўринбосари полковник У.Дусматов берилди. Ўз сўзини тугатгач фестиваль иштирокчиларини табриклаш учун сўз, вилоят ҳокими Қ.Турсуновга, Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник А.Саидовларга берилди.

Табрикдан сўнг Миллий гвардия гуруҳи, ҳарбий қисм офицер ва сержантлар гуруҳи, Ишки ишлар бошқармаси қўриқлаш гуриҳи, ҳарбий қисм мудатли ҳарбий хизматчилар гуруҳи, ҳарбий қисм қоравул қўшинлари гуруҳи, Фавқулотда вазиятлар қутқарув гуруҳи томонидан гўрмазли чиқишлар намойиш этилди. Кўргазмали чиқишлар тугагач, вилоятнинг “Nur-Has” шарқ якка кураш жамоаси ҳамда Нурота тумани спортчи ёшлар томонидан тадбир иштирокчиларига қўл жанги спорт кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг “Ватанпарвар” ташкилотининг Авто-мото техникалари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Фестиваль давомида марафон ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Шундан сўнг мусобақа ғолиблари ва фестиваль иштирокчилари учун галаконцерт дастурлари намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree