cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

“Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

12 Январь 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганига 26 йил тўлиши ҳамда “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Республика маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда тележурналиси Р.Жуманиёзов, Филология фанлари номзоди дотсент, ТАТУ проректори, сиёсатшунос олим Ҳ.Умаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатга артислар Ш.Мансурова ва Ф.Умаровалар, Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари Б.Абдиримов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси ўринбосари М.Умаров ва “Ватанпарвар” ташкилоти Ҳоразм вилоят кенгаши раиси Д.Ибрагимов, Боғот туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи палковник Д.Турсунов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилоятида бош имом хатиби Х.Абдуллаевлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Г.Рахимова, истедодли хофизлардан “Комилжон Отаниёзов” номидаги кўрик-танловининг ғолиби У.Бобожонов, таниқли хуш овоз хонанда Ғ.Салаевлар келиб ўз санъатларини намойиш этиб боришди.

Бундай байрам тадбирлари Хонқа, Янгиариқ, Боғот ва Қўшкўпир туманларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда фидоий инсонлар, педагог ва талабалар билан учрашувлар ташкил этилди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree