cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

“Мардлар қўриқлайди Ватанни”

12 Январь 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанапарвар” ташкилоти томонидан “Ватан ҳимоячилари” куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлининг 26-йиллиги байрами муносабати билан турли байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Жорий йил 12 январь куни Темурбеклар мактаби – Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейида ҳарбий академик лицейлар ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан ҳозирги кунда Темурбеклар мактабида таҳсил олаётган эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ўқувчи-ёшларни ўқув тарбия жараёнларида фойдаланишлари учун ҳамда уларга замонавий ахборот технологиялари бўйича билимларни чуқурроқ ўргатиш мақсадида замонавий компьютер техникаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Темурбеклар мактаби – Ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейига таълим-тарбия жараёнларида фойдаланиш учун замонавий компьютер жамланмаси тақдим этилди. Замонавий компьютер жамланмаларини “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Максудов тақдим этди ва барчани байрам билан табриклаб ўтди.

Тадбир сўнгида Темурбеклар мактаби директори полковник Ҳ.Маматов сўзга чиқиб, барча лицей ўқувчилари ва меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди ҳамда барчани яқинлашиб келаётган “Ватан ҳимоячилари” куни байрами билан муборакбод этди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree