Аввалги сайт     

“Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби”

10 January 2018

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактабида 2018 йил 9 январь куни “Ватан ҳимоячилари” куни ва  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26-йиллиги байрамига бағишлаб, “Миллий армиямиз -  ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби” шиори остида тантанали маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Мазкур тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар ташкилоти Кенгаши раиси А.Максудов, “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими маслаҳатчиси М.Усманов, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари қўмитаси маъсул ходими Х.Шарипов, Тошкент шаҳар Мудофаа Ишлари Бошқармасидан подполковник А.Тошматов, 41564-сонли ҳарбий қисмдан к-н У.Холматов, Қуролли Кучлар фахрийси шоир Искандар Рахмон, “Подшобоғ” маҳалласи фуқаролар йиғини “Нуроний” жамғармаси раиси И.Хайитов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Марказий ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги барча туман ташкилотларининг маънавият, ташкилий оммавий ишлар ва ҳарбий ватанпарварлик бўйича бошиқ ўринбосарлари, мактаб меҳнат жамоаси ва 150 нафар чақирилувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 07 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 - йиллиги ва ”Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-5135-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш ҳисобланади.                                                  

Тадбирни Тошкент бирлашган техника мактаби бошлиғи А.Жумаев тантанали равишда очиб берди ва  Ўзбекистон Республикасининг Мадхияси янгради. Байрам тадбирида фахрли мехмонлар тантана иштирокчиларини табриклаб, “Миллий армиямиз -  ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби” мавзусида маърузалар қилишди. Қуролли Кучлар фахрийси – шоир Искандар Рахмон ўз ижодидан намуналарни эҳтирос ва ифодали ўқиб барчани хушнуд этди. “Подшобоғ” маҳалласи фуқаролар йиғини ”Нуроний” жамғармаси раиси – тарих фанлари доктори И.Хайитовнинг Қуролли Кучлар тарихи ва ватанимиз қудрати ҳақидаги маърузаси тантана иштирокчиларида катта таассурот уйғотиб, гулдурос қарсаклар билан олқишланди. Байрам тадбирида 10-гурух чақирилувчиларининг ижодий саҳна кўринишлари, жанговор кураш машқлари, ватан, садоқат ва бурч ҳақидаги қўшиқлари  даврага завқ ва файз бахшида этган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Марказий ашула ва рақс ансамбли ижодий жамоасининг куй ва қўшиқлари қалбларга кўтаринки руҳ, кайфият бағишлаб, рақсларга уланиб кетди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга ва фахрли меҳмонларга Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар ташкилоти ва Тошкент бирлашган техника мактаби номидан эсдалик совғалар, дипломлар ва ташаккурномалар топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree