Аввалги сайт     

“Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан югуриш марафони ўтказилди

10 January 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари” куни байрами муносабати Фарғона шаҳри бўйлаб Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спорт тўгарак аъзоларининг спорт велосипедларида тарғибот тадбири ташкил этилди.

 

Шунингдек, Фарғона вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар аскар ва зобитларининг югуриш марофони ҳам ташкил этилди. Ўтказилган марофонни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув автомобиллари кузатиб бордилар.

Фарғона шаҳри “Истиқлол” марказий ўйингоҳида марафон ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири ташкил этилди. Тадбирни Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари И.Носиров очиб берди ҳамда тадбир иштирокчиларини Фарғона вилоят ҳокимлигиниг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спорт тўгарак аъзолари спорт велосипедларида тадбирнинг парадини очиб бердилар. Сўнгра Жаҳон ва Осиё спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларнинг чиқишлари, ҳарбий оркестр ва ҳарбийларнинг саф юришлари ўтказилди. Тадбир якунида эл суйган санъаткорларнинг чиқишлари намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree