Мусобақада Термиз шаҳридаги 15 мактабларнинг 60 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этдилар.
Ўғил болалар ўртасида, 1-ўринни 5 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рахматуллаев Темур, 2-ўринни 14 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Нуриддинов Нуриддин, 3-ўринни 11 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эргашев Шуҳратлар эгаллашган бўлсалар, қиз болалар ўртасида эса, 1-ўринни 6 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рахимжонова Алсу, 2-ўринни 1 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шайдуллаева Динара, 3-ўринни 12 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Саидқулова Нигиналар қўлга киритишди.
Умумжамоа ҳисобида фаҳрли 1-ўринни 6 умумий ўрта таълим мактаби, 2-ўринни 1 умумий ўрта таълим мактаби, 3-ўринни 12 умумий ўрта таълим мактабининг жамоалари эгаллашди.
Мусобақада ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди.