Аввалги сайт     

“Армия ва ёшлар” фестивали Самарқандда

09 January 2018

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округ ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан бутун вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳрида “Армия ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

 

Фестиваль Самарқанд шаҳрининг “Регистон” кўчаси ва Университет ҳиёбони бўйлаб 20000 нафардан ортиқ Самарқанд шаҳри аҳолиси ва ёшлари иштирокида кун давомида ташкил этилди.

Фестиваль аввалида вилоят ҳокими ва тадбир ташкилотлари сўзга чиқиб барчани яқинлашиб келаётган 14 январ – “Ватан ҳимоячилари” куни билан табриклашди.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлар “Регистон” кўчаси бўйлаб ўзларининг 30 дан ортиқ ҳарбий техникалари ва 10 та ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари жанговор қисмлари иштирокида ҳарбий парад ташкил этилди. Кўча бўйлаб ўтаётган замонавий ҳарбий техникалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Дарҳақиқат, мамлакатимиз Қуролли Кучлари мустақиллик йиллари янги, сўнгги ҳалқаро талаблар даражасида оптимал даражада ривожланган ҳарбий салоҳиятга эга бўлди.

Парад давомида шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгашининг 35 нафар спортчилари, 20 дан ортиқ пойга автомобиллари, 18 та спорт мотоцикллари, пойга автомобиллари иштирокида ҳам кўргазмали юриш ташкил этилди.

Якунда ўзига хос кўринишда Кўксарой майдонида ташкил этилган ҳарбий шаҳарча бўйлаб барча техника, шу билан бирга Қуролли Кучлар томонидан фойланилаётган 50 дан ортиқ жанговор, алоқа ва бошқа қурол яроқлар, ҳарбий ошхона, чодирлар, ҳарбийлар иштирокида кўргазмали қўл жанги чиқишлари намойиши бўлиб ўтди.

Фестиваль якуни байрам сайли сифатида кечгача давом этиб кун давомида 40 мингдан ортиқ Самарқанд шаҳри ва шаҳар меҳмонлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” жорий йилнинг 15 январига қадар давом этади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree