Аввалги сайт     

“Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир”

06 January 2018

Хоразм вилоят вилоят хокимлиги, Мудофаа бошқармаси, харбий округ Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ва бошқа хамкор ташкилотлар билан “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ватанпарварлик аксияси ўтказилди.

 

Тадбирда “Ватанапарвар” ташкилоти Хоразм вилоят  техник ва амалий спорт турлари маркази, Урганч шаҳар ўқув спорт техника клубилари томонидан  ўқув техникалар, спортнинг техник ва амалий турларини очиб берувчи кўргазмалар ташкил қилинди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар 14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни байрамини мазмун-моҳияти, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар ҳамда уларнинг чиқишларини томоша қилишди.

Байрам тадбирида Урганч бирлашган техника мактабида тахсил олаётган 100 нафар чақирилувчилар ҳамда Урганч шаҳридаги уюшмаган ёшлар қатлами жалб этилди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоят туман ва шаҳарларида “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида кенгроқ тарғибот қилиш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree