cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

“Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди

06 Январь 2018

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан ёшлар ўртасида Ватанга садоқат, фидойилик каби фазилатларни камол топтириш, Ватанпарварлик ғояларини ёшларимиз онгига сингдириш мақсадида 2018 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг яратилиш тарихи мавзусида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Тадбир “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобиль мактабида ўтказилди. Тадбирда вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Турсунбаев, мактаб бошлиғи в/б М.Ўсканов, ўринбосари Р.Джумабаев, Жиззах Олий ҳарбий Авиация билим юрти катта ўқитувчиси подполковник Н.Толибов, ўқитувчи майор Ф.Сохибов, билим юрти 2-босқич курсанти Ж.Мамажонов, 4-босқич курсанти Ш.Хабибуллаев Ҳарбий хизмат фахрийлар подполковник А.Шарипов, Б.Хайдаровлар ҳамда мактаб ходимлар иштирок  этишди.

Тадбирда ЖОҲАБЮ катта ўқитувчиси Н.Толибов сўз олиб, “Устоз ва шогирд” анъаналарини мазмун-моҳиятига кенг тушунча бериб, “Фаол тадбиркорлик ва иннавацион-ғояларни қўллаб-қувватлаш” йилини ҳарбий касб йўналишига боғлаб тушунтириб берди. Шунингдек, маърузада курсантларни ҳарбий ватанпарварликка, зукколикка, маънавиятли-маърифатли, жисмоний етук ва соғлом бўлишга интилиш лозимлигини таъкидланди. Мустақил юртимиз фарзандлари Ватанга садоқатли бўлишини, ҳар бир ишга виждонан ҳамда оқилона ёндашишларини бунинг учун ўз устиларида мунтазам ишлашлари, билим даражаларини оширишлари, ўзларига яратилаётган имкониятлардан унимли фойдаланмоқликлари, келажакда қайси касбни эгаси бўлишмасин, ўз касбларининг моҳир устаси бўлиб етишишлари, айниқса, Ватан посбони бўлишдек шарафли касбни эгаллаган эр йигитларимиз Ватанимиз тинчлиги осойишталиги йўлида жон фидо қилишгада тайёр турмоқликлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда Ватан, маънавият, аҳлоқ ва одоб ҳамда тарбиянинг  бугунги кундаги аҳамиятига кенг маънода тушунча бериб ўтди. Жумладан, Ватан – бу ҳар бир ўзбек фарзандиман деган инсоннинг киндик қони тўкилган замин, таълим тарбия олган улуғ даргохи ҳисобланади. Ватанпарварлик эса – унга бўлган муносабат, яъни Ватанни севмоқ, уни эъзозламоқ, керак бўлса унинг учун жонини фидо қилмоқликдир.          

Тадбир сўнгида ўқувчи курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree