Аввалги сайт     

Гулистон шаҳрида ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

06 January 2018

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида югуриш марафони ташкил этилди. Марафонда “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган Триатлон спорт секцияси аъзолари фаол иштирок этишдилар.

 

Қизғин тарзда ўтган югуриш марафонида 5 нафар секция аъзолари фаол иштирок этишди. Кўплаб спортчилар ва шу қаторда “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида ташкил этилган Триатлон секцияси аъзолари ушбу марафонда ўзларининг ғайратли ва чиниққан спортчи эканлиги кўрсатишди. Югуриш марафонида “Ватанпарвар” ташкилоти секцияси аъзолари етакчилар қаторида финиш маррасига етиб келишди.

Мусобақа сўнгида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши ва “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят кенгаши томонидан ғолиб бўлган ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree