Аввалги сайт     

“Армия ва ёшлар” шиори остида ватанпарварлик форуми ўтказилди

05 January 2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда жойлардаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 2017 йил 5 январь куни Термиз шаҳар ҳарбий горнизони томонидан “Армия ва ёшлар” шиори остида ватанпарварлик форуми доирасида Термиз шаҳрида замонавий қуролланган ҳарбий техникаларнинг кўргазмали юриши ташкил этилди.

 

Тадбирни Сурхондарё вилоят ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раиси Э.О.Турдимов очиб берди.

Кўргазмали чиқишда “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан “А” ва “Б” гуруҳларга мансуб автотехникалар жалб этилиб, ҳарбий оркестр жўрлигида иштироки таъминланди.

Тадбирга аҳоли ва фуқаролар, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар, шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти Термиз автомобиль мактабининг ўқитувчилари ва 100 нафар чақирилувчилари иштирок этишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree