cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

“Армия ва ёшлар” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди

29 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Армия ва ёшлар” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт техника клуби аъзолари ва спортчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда давомида ўқув спорт техника клуби спортчиларининг кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree