Аввалги сайт     

“Ватан ҳимоячилари" куни муносабати билан “Картинг” мусобақаси ўтказилди

29 Декабрь 2017

“Ватан ҳимоячилари куни” байрами ва оммавий ватанпарварлик ойлиги доирасида “Картинг пойгаси” бўйича ўтказилган вилоят Чемпионати мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картодромида ўтказилди. Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. “Картинг пойгаси” бўйича вилоят Чемпионати мусобақасида Андижон, Фарғона ва Наманган шаҳри ҳамда туманлардан ташриф буюрган 17 та  жамоадан 71 нафар спортчилар, 16 нафар ҳакамлар, 34 нафар мураббий ва вакиллар иштирок этдилар. Спортчиларнинг 69 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз болаларни ташкил этади.

 

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

50 см3 -синфи бўйича /Пионер/

I ўрин – Саидов Исмоил              -                      Қўқон автомобиль мактаби

II ўрин – Эгамбердиева Ясмина -                       Уйчи  туман ЎСТК      

III ўрин –  Абдуқодиров Иззатилла -               Шахрихон  автомобиль мактаби

61,5 см3 -синфи бўйича /Мини/ 

I ўрин – Жўраев Бекзод          -                          Тўрақўрғон  туман ЎСТК

II ўрин –Ўрманов Салимжон    -                       Шахрихон  автомобиль мактаби

III ўрин – Мухамаджонов Музаффар -             Уйчи туман  ЎСТК

125 см3-синфи бўйича /Союзный-юниор/

I ўрин – Маруфжанов Иззат  –                      Тўрақўрғон  туман ЎСТК

 II ўрин – Эрматов Тўхтамурод -                    Янгиқўрғон туман ЎСТК

III ўрин – Раҳмонов Беҳруз  -                         Поп туман ЎСТК   

125 см3-синфи бўйича /Союзный/

I ўрин – Сардоров  Сарвар -                            Наманган  ВТваАСТМ

II ўрин – Қосимов  Темур -                              Ёзёвон  автомобил мактаби   

III ўрин – Тошпўлатов  Исроил  -                   Учқўрғон туман  ЎСТК

125 см3-синфи бўйича/Свободный/

I ўрин – Абдуллаев  Шерали-                          Уйчи  туман  ЎСТК   

II ўрин – Куликов  Олег-                                 Наманган  ВТваАСТМ   

III ўрин – Абдуллаев Акмалжон  -                 Фарғона  ЎСТК      

125 см3-синфи бўйича /Восток/

I ўрин – Эгамбердиев Адхамжон -                   Уйчи  туман  ЎСТК   

II ўрин – Тўрабаев Рахимжон -                        Уйчи  туман  ЎСТК     

III ўрин – Халилов  Артур-                               Наманган туман   ЎСТК

 125 см3-синфи бўйича /Кадет-юниор/

I ўрин – Бойларов  Сарвар -                             Наманган туман ЎСТК   

II ўрин – Жаббаралиев  Баҳодир -                   Норин туман ЎСТК   

III ўрин – Исмоилов  Исломжон -                   Шахрихон автомобил мактаби   

                                                          250 см3-синфи бўйича

I ўрин – Қосимов  Темур -                                Ёзёвон автомобил мактаби   

II ўрин – Жўраев  Бахтиёр -                              Тўрақўрғон туман ЎСТК  

III ўрин – Мавлонов Орифжон -                      Мингбулоқ туман ЎСТК

                                   Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа  ҳисобида

1-ўрин Тўрақўрғон  туман  ЎСТК жамоаси

2-ўрин Уйчи туман ЎСТК жамоаси

3-ўрин Шахрихон  автомобиль мактаби  жамоасига  насиб  этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Учқўрғон туман ҳокими ўринбосари Сардорбек Турсунов, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев ва барча Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари  иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг фахрий ёрлиқлари, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree