cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди

07 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонлари билан Давлат мукофотига шунингдек, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган ташкилот тизимида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган ташкилотнинг раҳбар ходимларининг бири гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда “Ватанапарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р.Ниязов Ташкилотнинг Шайхонтаҳур туман ўқув спорт техника клуби ўқув қисм котиби Мухсимова Шохида Камаловнага “Шуҳрат” медали, “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаш бош ҳисобчиси Рогонова Татьяна Владимировнага, ташкилотнинг Марказий кенгаши юристконсульти Тожиддинов Фахриддин Исомиддиновичга ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий  кенгаши қошидаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази катта мураббийси Набиев Шокиржон Батировичларга “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини тақдим этдилар. Ташкилот ходимларининг бундай мукофотлар билан тақдирланганлиги ташкилотга катта масъулият юклайди.

Тадбир давомида сўзга чиқганлар Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берувчи муҳим хужжат эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь – умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

Шу билан бирга, Асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.

Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз парламенти Конституция нормаларига мувофиқ 8 та конституциявий қонун, 15 та кодекс, 600 дан зиёд қонунни қабул қилди, 200 дан ортиқ кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилди ва шу тариқа Асосий Қонунимизни амалга оширишнинг яхлит ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг самарадорлигини вақт ўзи кўрсатиб турибди ва бу бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree