Аввалги сайт     

Ёшлар мерганлик борасида ўз маҳоратларини намойиш этди

05 Декабрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Урганч шаҳар биринчилиги мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада 8 та ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларининг 36 нафар спортчи ёшлари иштирок этди. Бундай мусобақалар спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этади.

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти  Хоразм вилоят  кенгаши, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим худудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада шаҳардаги ўрта махсус, касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган ёшлар мерганлик борасида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Ушбу мусобақа якуний натижаларга кўра қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин Урганч ижтимоий-иқтисодий коллежи

2-ўрин Урганч автомобиль йўллар коллежи

3-ўрин Урганч туризм ва тадбиркорлик коллежлари эгалладилар.

Мусобақа ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree