Аввалги сайт     

Тадбирда соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди

05 Декабрь 2017

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги Чирчиқ автомобиль мактабида “Зарарли одатлар-саломатлик кушандалари” мавзуларида тадбир ўтказилди. Мавзуни мукаммал тушунтириш мақсадида тадбирга Чирчиқ тиббиёт коллежи ўқитувчилари Д.К.Абдурашитова , С.Г.Баймуратовалар таклиф этилди.

 

Чирчиқ тиббиёт коллежининг “Терапия” кафедраси катта ўқитувчиси Д.К.Абдурашитова “Ботулизм ва унинг олдини олиш” мавзусида маъруза қилди. Қиш мавсумида консерва махсулотларини сифатини қатъий назорат қилиш орқали ботулизм ва овқатдан оммавий захарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш кераклиги хақида, айниқса, аҳоли турар жойлари, оммавий овқатланиш муассасаларида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши муҳим эканлигини таъкидлади. Қолаверса, ҳар биримиз яқинларимиз соғлиғини асраш мақсадида харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига, уларнинг сақланишига эътиборли бўлишимиз кераклигини такрор ва такрор айтиб ўтди.

Чирчиқ тиббиёт коллежи ўқитувчи С.Г.Баймуратова “Зарарли одатлар-саломатлик кушандалари” мавзусида  ўсмир ёшларимизнинг соғлигига эътибор қаратиш, олий ва ўрта таълим муассасаларида маънавий томондан уларнинг дунёқарашини шакллантириш тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар зиммасига ҳам катта масъулият юклаши хақида сўзладилар. Халқимизнинг "Бола бошидан", деган бир ажойиб нақлини эсламоқ ўринли. Фарзанд тарбияси аввало оиладан, яъни ота-она масъуллигидан бошланса, у билан ёнма-ён кенг жамоатчиликнинг ўрни ҳам алоҳида аҳамиятга эга,  дея- “Соғлом турмуш тарзи ва ёшлар саломатлиги ҳақида слайдлар, кўргазмали ўқув қуроллардан фойдаланиб батафсил маълумот бердилар.

Тадбир якунида иштирокчилар маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Тадбир барчага манзур бўлди, мавзу ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишди.

Суҳбат кўтаринки рухда,  юксак савияда ташкил этилди ва ўтказилди. Тадбирда Чирчиқ автомобиль мактабининг 52 нафар ишчи-ходимлари иштирок этди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree