Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Жомбой автомобиль мактабида спорт мусобақаси ўтказилди

04 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жомбой автомобиль мактаби томонидан марафон тадбири ўтказилди. Марафон доирасида ходимлар ва чақирилувчилар ўртасида спортнинг 100 метрга югуриш, турникда тортиниш, 3 км.га югуриш ва ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

 

Тадбирда Жомбой туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи полковник У.Довуров, туман ҳокимлигидан Х.Ўсарова, “Шодлик” МФЙ раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жомбой туман кенгаши раиси Ф.Суяров ҳамда чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналарииштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали бадиий қисми Жомбой туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг концерт залида бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келган ташкилот фахрийлари, “Шуҳрат” медали соҳиби Буэр Рудов ва Рустам Акрамовлар сўзга чиқиб, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида чақирилувчилар томонидан ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг чиқишлари намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree