Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ўқув спорт техника кулуби томонидан “Ёш автомобилчилар” кўрик-танлови ўтказилди

04 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ  туман ўқув спорт техника кулуби томонидан Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежида вояга етмаган ёшлар ўртасида “Ёш автомобилчилар” шиори остида кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ўқув спорт техника клуби номидан “ВАТАНПАРВАР” жамоаси ва Учқудуқ кончилик касб-хунар коллежи номидан “RAVON”, “DAEWOO”,  “CM.UZ-3-15” ва “CM.UZ-2-16” жамоалари ўзаро куч синашди.

 

Танлов қуйидаги шартлар бўйича беллашдилар: Автомобиль тузилиши фанидан оғзаки савол-жавоб, автомобилларни диагностикалаш ва техник хизмат кўрсатиш фанидан тест саволлари, йўл ҳаракати қоидалари фанидан тест назорати, комут тайёрлаш, автомобиль ғилдирагини алмаштириш, автомобилни автомобиль машқ майдонида (автодромда) бошқариш, светафор макети, деворий газеталар ва эмблемалар тайёрлаш.

Шартлар бўйича биринчи ўринни  “DAEWOО”, иккинчи ўринни “CM.UZ-3-15”, учинчи ўринни “ВАТАНПАРВАР” жамоалари эгалладилар.

Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилоти ва Учқудуқ кончилик коллежи томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree