Аввалги сайт     

“Мотокросс” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилди

04 Декабрь 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши томонидан Олмалиқ шаҳридаги “Калмакир” номли мототрассада “Мотокросс” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақаларда 9 ёшдан 45 ёшгача бўлган  спортчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг Класс «65 см3» тури бўйича Бухоро вилоятида Самадов Жасурбек 1-ўринни, Навоий вилоятидан Турниёзов Суннатбек 2-ўринни, Қорақалпоғистон вилоятидан Сапарбаев Жасур 3- ўринни эгалладилар.

Класс «125 см3» мусобақа тури бўйича Тошкент вилоятидан Сазонов Андрей 1-ўринни, Перцев Денис 2-ўринни, Бухоро вилоятидан Халимбоев Бекзод
3-ўринни эгалладилар

Класс «350 см3» тури бўйича  Навоий вилоятидан Кобилов Иззат, Класс «750 см3» тури бўйича Сурхондарё вилоятидан  Каракулов Хамид, Класс «85 см3» туридан Жиззах вилоятидан Туйчиев Дадажон, Класс «125 см3» тури бўйича Бухоро вилоятидан Ахмедов Бахтиёр каби спортчилар фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари, диплом ва Кубок билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree