Аввалги сайт     

“Гиёҳвандлик умр заволи”

01 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят Наркология диспансери, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Мусулмонлар идораси ҳамкорлигида Навоий шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Гиёҳвандлик умр заволи” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатни 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари З.Тўлқинов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини таништирди, шундан сўнг шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Норов сўзга чиқиб ёшларга ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик йўлларига кириб кетмаслик ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида гапириб ўтди. Шу ўринда вилоят Наркология диспансери нарколог врачи С.Қамбарова ҳам сўзга чиқиб, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида батавсил маълумолар бериб ўтишди. Тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва ўқитувчилари жами 100 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти раисининг ўринбосари Д.Исмаилова, вилоят Мусулмонлар идораси имом хатиби Д.Эргашев, вилоят Жиноят қидирув бошқармаси тезкор вакили лейтенант Ш.Қодировлар мавзу юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига “Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида видеофильм намойиш этилди. Видеофильм намойишидан сўнг ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree