cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

Cамарқандда ўтказилган сержантлар форуми маънавий анжуманга айланди

01 Декабрь 2017

Самарқанд шаҳрида “Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда сержантлар таркибининг тутган ўрни ва роли” мавзусида сержантлар форуми бўлиб ўтди. Унда Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилаётган сержантлар, “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактаби ва Жомбой автомобиль мактаби чақирилувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар таркиби ва қурилиши тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларининг маъмурий чегаралари доирасида Марказий ҳарбий округ тузилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси И.Мирзаалиев, Жамоатчилик кенгашининг Самарқанд вилоят бўлинмаси раиси М.Ғафурова ва бошқалар янги ташкил этилган Марказий ҳарбий округ олдида турган вазифалар, юртимизда ҳарбийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.  

Округдаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган сержантлар нафақат жанговар тайёргарлиги, балки ахлоқий фазилатлари, фаол ҳаётий позицияси, Ватан тинчлиги учун масъуллик ҳисси каби фазилатлари билан қадрланиши таъкидланди. 

– Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар миллий армиямизнинг ҳар жиҳатдан юксак поғонага кўтарилишига хизмат қилмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Ҳозирги кунда оналар ўғлини ҳарбий хизматга кўзда ёш билан эмас, фахр ва ғурур билан кузатмоқда.  Айниқса, армиямизда сержантларнинг ўрни ва ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Натижада сержантлар Қуролли Кучларимизнинг асосий таркибий бўғинига айланди. Улар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қуватланмоқда. Бундай эътиборни Самарқанддаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган сержантлар ҳаёти ва фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Форум доирасида сержантлар учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов билан ижодий учрашув, “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазма, Самарқанд вилоят Ҳунармандлар уюшмасининг наққошлик ва миниатюра санъати намуналари намойиши ҳамда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, анжуман қатнашчиларининг Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳати уюштирилди. Сержантлар ва уларнинг оила аъзолари учун вилоят мусиқали драма театрида “Иймон” спектакли намойиш этилди. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree