cialis 20mg

                                                    Аввалги сайт     

Ғазалкентлик ёшлар қувончи янада ортди

01 Декабрь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти  Тошкент вилоят кенгаши тасарруфидаги Ғазалкент ўқув спорт техника клуби томонидан 23 ноябрь – “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилган кун байрами муносабати билан спорт клубининг янги қуриб, фойдаланишга топширилган ўқув биносининг очилиш байрам тадбири ўтказилди. Шу муносабат билан Ғазалкент ўқув спорт техника клубига Тошкент вилояти ва туман хокимликлари, жамоат ташкилотлари, харбий фахрийлар, спортчилар хамда ёшлар ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

 

Тадбир “Очиқ” деб эълон қилингандан сўнг, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Н.Муллабаев, Бўстонлиқ туман ҳокими ўринбосари Ж.Ориповлар томонидан янги фойдаланишга топширилган ўқув биносини очиш учун ленталар қирқилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти  Тошкент вилоят кенгаши раиси Б.Туйчиев янги бинонинг очилиши муносабати билан барчани қизғин муборакбод этди. Табрик учун сўзга чиққан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси Х.Қосимов, “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Йулчиев, “Ёшлар иттифоқи” вакили Д.Ирисметовалар ушбу янги бинонинг фойдаланишга топширилиши ёшлар учун яна бир қулай шароит ва катта имконият эканлигини таъкидладилар.

Таклиф этилган меҳмонлар янги ўқув биносида яратилган шароитлар билан таништирилгандан сўнг ўқув спорт техника клуби ховлисида тайёргарлик кўриб турган болалар томонидан  тайёрланган куй ва рақслар, спортнинг техник ва амалий турларидан ҳисобланган “Кема модель”, “Ракета ва авиа модель” тўгараги ҳамда “Картинг” автомобиллари кўргазмаси тақдим этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree