Аввалги сайт     

Ёзги олимпиада ўйинлари дастурига киритилган “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

30 November 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби томонидан 23 ноябрь - “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун муносабати билан спортнинг техник ва амалий турларидан Ёзги олимпиада ўйинлари дастурига киритилган “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” бўйича Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари марказидаги ҳайдовчилар тайёрлаш ўқув гуруҳлари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаси  ўтказилди. Мусобақа Автомобиль мактабига қарашли ўқ отиш мажмуасида ташкил этилди. Мусобақада  Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари марказидаги ҳайдовчиликка тайёрлаш ўқув гуруҳлари ўқувчилари иштирок этишди.

 

Ўтказилган мусобақада 50 нафар ўқувчилар иштирок этишиб, улардан 25 нафар эркаклар, 25 нафар аёллар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

       Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

                              ВП-1 машқида  /Аёллар ўртасида/

I ўрин –  Исхакова Камила. “В” тоифали 21 гуруҳ ўқувчиси    

II ўрин – Инамова  Гулчирой. “В” тоифали 27 гуруҳ ўқувчиси    

III ўрин - Муродхўжаева Умидахон. “В” тоифали 27 гуруҳ ўқувчиси   

                             ВП-1 машқида  /Эркаклар  ўртасида/

I ўрин – Турсунбоев Оқилхон. “В” тоифали  25 гуруҳ ўқувчиси     

II ўрин – Фулатов  Раҳматулло. “В” тоифали  27 гуруҳ ўқувчиси

III ўрин – Мухиддинов Мухиддин. “В” тоифали  22 гуруҳ ўқувчиси

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра гуруҳлар ўртасида умумжамоа ҳисобида:

I ўрин “В” тоифали 27 гуруҳи;

II ўрин “В” тоифали  25 гуруҳи;

III ўрин “В” тоифали 21 гуруҳи эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори В.Ибрагимов, Маънавият, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ташкилий оммавий ишлар бўйича ўринбосари А.Мисиров иштирок этишиб,  “Ватанпарвар” ташкилоти ВТваАСТМнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree