Аввалги сайт     

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

30 November 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар ташкилоти тасарруфидаги Тошкент Бирлашган Техника мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат Музейининг кўчма кўргазмаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейининг директори М.С.Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Маънавият ва маърифат маркази ходими С.Ш.Зиявутдинова, музей илмий ходимлари – экспозиция ва кўргазмалар бўйича бўлим бошлиғи С.Тошева, музей фонди ишлари бўйича масъул ходим А.Расулова, экскурсовод З.Холбоевалар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси санъаткорлари ва ТБТМ жамоаси ходимлари ҳамда 150 нафар чақирилувчи-ўқувчилар иштирок этишди.

 

Тадбир очилишида ТБТМ бошлиғи А.Х.Жумаев сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятининг аҳамиятли жиҳатлари ва ТБТМ фаолияти ҳақида гапириб, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларни табриклади. Кўчма кўргазмада намойиш қилинган тарихимизнинг турли даврларига мансуб жанговор қуроллар, ҳарбий либослар, тарихий воқеаларни акс эттирувчи кўргазмали стендлар, намойиш этилган видео лавҳалар маънавий-маърифий тадбирни янада мазмунли ва қизиқарли ўтишини таъминлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат Музейининг директори М.С.Нуриддинов, музейнинг ташкил этилиши тарихи ва бугунги кунда мавжуд бўлган 11 мингдан ортиқ экспонатлар ҳақида ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган куннинг 26 йиллигига бағишлаб республикамизнинг барча ҳудудларида музейнинг кўчма кўргазмаси тадбирлари бошланганини таъкидлаб ўтди. Музей илмий ходимлари ҳам ўзларининг қизиқарли маълумотлари ва кўргазмали экспонатлари намуналарига шархлари билан маъруза қилишди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси санъаткорлари ўзларининг қўшиқ ва рақслари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият туҳфа этишди. Тадбир ниҳоясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейининг директори М.С.Нуриддинов мактаб жамоаси ходимларига ва чақирилувчи ёшларга эсдалик сифатида бир қатор ҳарбий, тарихий ва музей фаолияти акс эттирилган китоблар ва журналлар совға қилди.

Ўз навбатида ТБТМ бошлиғи А.Х.Жумаев кўргазма ташкилотчиларига, санъаткорларга ва тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, ижодий ютуқ ва зафарлар тилади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree