Аввалги сайт     

Воҳанинг энг кучли ёш мерганлари аниқланди

30 November 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ёшлар ўртасида  пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Хоразм вилоят биринчилиги ўтказилди. Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби базасида ташкил этилган мазкур мусобақада воҳанинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 15 та жамоанинг 60 нафардан зиёд спортчиси мерганлик борасида маҳоратини намойиш этди.

 

Пневматик милтиқдан ўқ отиш машқини бажаришда Урганч шаҳри вакиллари Бекпошша Отабоева ва Ислом Фаёзовлар ғолибликни қўлга киритишди. Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилигида Гурланлик Мақсуда Керимова ва Шовотлик Абдураҳмон Саъдуллаевлар биринчи ўрин соҳибига айланишди.

Умумжамоа ҳисобида Урганч шаҳрининг ёш мерганлари зафар қучишди. Шовот тумани жамоаси иккинчи, Урганч тумани жамоаси учинчи ўринга жойлашди.

Эндиликда, ушбу мусобақа натижаларига кўра саралаб олинган энг яхши спортчилар республика миқёсида кечадиган мусобақаларда иштирок этишади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree