Аввалги сайт     

“Тарихни билмаган халқнинг келажаги йўқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

07 November 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч бирлашган техника мактабининг чақирилувчилари иштирокида “Тарихни билмаган халқнинг келажаги йўқ” мавзусида давра суҳбати ташикл этилди. Давра суҳбати давомида “Олтин мерос” музей раҳбари Н.Комилжон тадбир иштирокчиларига ўзбек давлатчилиги тарихи ва музей фаолияти ҳақида маълумот берди.

 

Бугун фарзандларимиз таълим-тарбияси уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида камол топтириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириб, ёшларга ўтган аждодларимиз тарихини ёшлар онгига сингдириш ишлари олиб борилмоқда.

Тарихни билиш ҳам қарз, ҳам фарздир, ўқишини бугунги тинч-осуда кунларнинг қадрига етиш ва келажак ҳақида теран фикр юритиш туйғусини тарбиялайди – деди “Олтин мерос” музей раҳбари Нуржонов Комилжон.

Тадбирдан сўнг ёшларнинг “Олтин мерос” музейига экскурсияси ташкил этилди. Ташриф давомида ёшлар ўтган аждодларимиз тарихи билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree